Европа Иттифоқи Ўзбекистонни барча мавжуд воситалар билан қўллаб-қувватлашни давом эттиради, деб таъкидлади элчи Тойво Клаар. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши «яқин келажакда» Брюсселда, ЕИ-Марказий Осиё биринчи саммити эса 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкин.
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Мирзиёев ва Тоқаев юк ташишни оширишга шароитлар яратиш, автомобиль ва темирйўллар қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ва чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалаларини кўриб чиқди.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Марказий Осиё-Европа Иттифоқи Инвесторлар форумида «ўтмишдаги қарамликни енгиб ўтиш ҳамда энергия ва таъминот занжирларида муқобил вариантларни топиш учун» минтақалар ўртасидаги амалий алоқаларга кўпроқ сармоя киритиш кераклигини айтди.
Европа ва халқаро молия институтлари Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги барқарор транспорт алоқалари учун 10 млрд евро ажратади. Инвестициялар Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантиришга йўналтирилади, шунда юклар у орқали 15 кун ичида ўтишига эришилади.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
Россиянинг Украинага босқини таъсири Россия билан яқин иқтисодий алоқаларга эга бўлган Марказий Осиё учун катта аҳамиятга эга, деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши МО + Япония вазирлари йиғилишида. Томонлар Транскаспий йўналиши бўйича ҳамкорликни чуқур ўрганишга келишиб олдилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг